РАҚАМЛИ ТАҲЛИЛ ПЛАТФОРМАЛАРИ ШАРОИТИДА КОРХОНАНИНГ МОЛИЯВИЙ ҚАРОРЛАРИНИ СЦЕНАРИЙЛИ МОДЕЛЛАШТИРИШ ВА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Article Information
Abstract
Ушбу мақолада замонавий рақамли таҳлил
платформаларидан фойдаланган ҳолда корхоналарда молиявий қарорлар
қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш масалалари ёритилган.
Тадқиқотнинг асосий диққат маркази дебиторлик қарздорлиги, инвестиция
харажатлари ва операцион харажатлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс
эттирувчи сценарийли қарор қабул қилиш моделини ишлаб чиқишга
қаратилган. Муаллиф томонидан таклиф этилган модель “пессимистик”,
“реал” ва “оптимистик” сценарийлар орқали корхонанинг молиявий
барқарорлигини баҳолаш ва ликвидлилик дефицитининг олдини олиш имконини
беради. Мақола доирасида рақамли маълумотлар асосида молиявий
оқимларни мувозанатлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, у
бошқарув самарадорлигини оширишда муҳим амалий аҳамиятга эга.

