БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАР РАҚАМЛИ МЕДИАМАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РЕФЛЕКСИВ КОМПОНЕНТНИНГ АҲАМИЯТИ

Article Information

Download PDF

Abstract

Мазкур мақолада бўлажак ўқитувчилар рақамли
медиамаданиятини ривожлантиришда рефлексив компонентнинг аҳамияти,
мазмун-моҳияти ва педагогик имкониятлари ёритилган. Рефлексив
компонентнинг бўлажак ўқитувчиларда рақамли ахборотни танқидий
таҳлил қилиш, медиамаълумотларнинг ишончлилигини баҳолаш, ўзининг
рақамли фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек, рақамли
муҳитдаги хатоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш кўникмаларини
шакллантиришдаги ўрни асосланган. Шунингдек, рефлексив ёндашув асосида
бўлажак ўқитувчиларнинг мустақил фикрлаш, ўзини ўзи баҳолаш, рақамли
этика меъёрларига риоя қилиш ва касбий фаолиятини такомиллаштириш
имкониятлари таҳлил қилинган. Мақолада рефлексив компонентни
ривожлантиришга қаратилган педагогик усуллар ва методик ёндашувларнинг
аҳамияти очиб берилган.

Keywords

бўлажак ўқитувчи, рақамли медиамаданият, рефлексив компонент, рефлексив ёндашув, рақамли компетентлик, медиасаводхонлик, танқидий фикрлаш, ўзини ўзи баҳолаш, рақамли этика, касбий ривожланиш.