РЕЙЖБЕЙТ ҲОДИСАСИ: РАҚАМЛИ МУҲИТДА ҒАЗАБ УЙҒОТУВЧИ КОНТЕНТНИНГ КОНЦЕПТУАЛ ТАҲЛИЛИ ҲАМДА УНИНГ СОХТА АХБОРОТЛАР ТАРҚАЛИШИДАГИ РОЛИ
Article Information
Abstract
Ушбу мақолада рақамли платформаларда
фойдаланувчиларнинг ғазаб ва ахлоқий норозилик реакцияларини қўзғатиш
орқали контент кўриниши ва фаоллигини оширишга қаратилган рейжбейт
феномени таҳлил қилинади. Тадқиқотнинг мақсади рейжбейтнинг шаклланиш
ва тарқалиш механизмларини, унинг кликбейт ва нафрат тилидан фарқини,
шунингдек мизинформация ҳамда дезинформация тарқалишига таъсирини
аниқлашдан иборат. Тадқиқотда илмий адабиётлар шарҳи, очиқ рақамли
материалларнинг контент-таҳлили ва кейс-стади усулларидан фойдаланилди.
Таҳлил натижалари рейжбейтнинг асосий механизми провокацион контент,
кучли эмоционал реакция, фойдаланувчи фаоллиги ва алгоритмик кучайтириш
ўртасидаги айланма муносабатга асосланишини кўрсатади. Ғазабли контент
ахборотни текширишдан олдин улашиш, гуруҳлараро қарама-қаршиликни
кучайтириш ва сохта ахборотларнинг қайта тарқалиш эҳтимолини ошириши
мумкин. Мақолада миллий рақамли муҳитда рейжбейтнинг асосий шакллари
таснифланиб, медиасаводхонлик, алгоритмик шаффофлик ва контентни
масъулиятли модерация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

