ЎЗБЕКИСТОНДА СУДЬЯЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Article Information
Abstract
Тезисда судьяларнинг интизомий жавобгарлиги
тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш амалиёти 2025–2026 йиллардаги расмий
маълумотлар асосида таҳлил қилинган. Қўллаш амалиётида тўрт босқичда
муаммолар борлиги асосланган: айбни объектив шароитдан ажратиш
мезонларининг йўқлиги, мурожаатчиларнинг шикоят қилиш тартиби ва
муддатларини билмаслиги, хизмат текшируви тартибининг етарли
тартибга солинмагани ва малака ҳайъатлари амалиётининг бир хил
эмаслиги. Таклифлар судья мустақиллиги ва айбсизлик презумпцияси
кафолатларини сақлаган ҳолда ишлаб чиқилган.
Keywords
судья мустақиллиги, интизомий жавобгарлик, қўллаш амалиёти, процессуал муддатлар, судьялар малака ҳайъати, Судьялар олий кенгаши, фуқаролар мурожаатлари, хизмат текшируви, Бангалор принциплари.

