ТУХУМДОНЛАР ВАҚТИДАН ОЛДИН ЕТИШМОВЧИЛИГИ КУЗАТИЛГАН АЁЛЛАРДА ҲАЁТ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШНИ ТИЗИМЛИ ОЛИБ БОРИШ
Article Information
Abstract
Ушбу маколада тухумдонларнинг вақтидан олдинги
етишмовчилиги (ТВОЕ) бўлган аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга
қаратилган комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш ва илмий асослашга
бағишланган. Муаммонинг долзарблиги касалликнинг репродуктив функция,
умумий соматик ҳолатга салбий таъсири билан белгиланади. Комплекс
ретроспектив-проспектив тадқиқот асосида ТВОЕ бўлган аёлларнинг
ҳаёт сифати пасайишига таъсир этувчи клиник-гормонал, аутоиммун ва
психосоциал омиллар аниқланган. Касалликнинг депрессия, хавотир
бузилишлари, сексуал дисфункция ва суяк минерал зичлигининг пасайиши
билан боғлиқлиги кўрсатилган. Олинган натижалар асосида гормонал
коррекция, психотерапевтик кузатув, сексуал реабилитация, остеопороз
профилактикаси ва мутахассислараро ҳамкорликни қамраб олган
персоналлаштирилган даволаш модели ишлаб чикилган

